"Андижон-фарм" – эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПроизводство лекарств на фармацевтической фабрике
Производство лекарств на фармацевтической фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Андижон-фарм” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Андижонда фармацевтика соҳасида инвестицияларни жалб этиш мақсадида ихтисослашган эркин иқтисодий зона ташкил этилди, дейилган президент фармонида, УзА хабарига асосан.

Президент фармони айтилишига кўра, “Андижон-фарм” – эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ташкил этишдан асосий мақсад қуйидагилар:

  • юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
  • энг аввало, Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • ички бозорни маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдириш;
  • Андижон вилоятида янги иш ўринларини яратишдир.

Президент фармонида, “Андижон-фарм” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин, дейилган. Шунингдек, “Андижон-фарм” ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади. 

Ундан ташқари, “Андижон-фарм” ЭИЗ дирекциясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 12 январдаги ПФ–4931-сон Фармонининг 8-банди қоидалари татбиқ этилади. 

“Андижон-фарм” ЭИЗни ташкил этиш ҳақидаги президент фармони билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0