03:55 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
343 0 0

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда ротавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброхим Абдурахмонов ҳамда Ҳиндистоннинг Bharat Biotech International компанияси раҳбари Венкатраман Сиварамакришнан билан Ўзбекистон талабларига жавоб берадиган вакцина ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Дастлабки босқичда компания Ўзбекистонга ротавирус диареяси касаллигини олдини олиш мақсадида вакцинани бугунги кундаги нархдан 50% арзон нархда етказиб беради, - дейилган хабарда.

Иккинчи босқичда, Bharat компанияси Ўзбекистонга ROTAVAC вакцинасини ишлаб чиқариш учун керак бўладиган тайёр хом ашё етказиб беради. Кейинчалик эса маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси тўлиқ етказиб берилади.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифаси – ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун керак бўладиган ер майдони, бино, аспоб-ускуна, керакли рухсатномалар билан таъминлаш ҳамда бошланғич босқичда ишлаб чиқаришни координация қилиш вазифалари киради.

Асосий мавзулар