09:52 19 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Бутылки с алкогольной продукцией

Алкогол ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади

Sputnik / Мария Науменко
Иқтисод
Ҳавола олиш
15910

2019 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Молия вазирлиги томонидан “Алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш назарда тутилган.

“Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 2020 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўрсинлар”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

Янги ҳужжат 5 февралгача муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар