Ravon Россияда нечта автомобиль сотгани маълум бўлди

© RavonRavon R2
Ravon R2 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бозорида 2018 йилда Ravon бренди савдо ҳажми - 66 %га тушиб кетди.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Европа бизнеси ассоциацияси 2018 йилда Россияда нечта автомобиль сотилгани ва улар қандай брендларга тегишли бўлгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

Унда айтилишига кўра, 2018 йилда Россияда жами 1 800 591 дона янги автомобиль сотилган. Ушбу кўрсатгич 2017 йилга нисбатан 12,8 %га кўп.

Ravon в России: быть или не быть  - Sputnik Ўзбекистон
Ravon R4 Lada Vestaнинг жуда кучли рақобатчиси бўлади – эксперт

Россия автомобиль бозорида 2018 йилда энг Муваффақиятли брендлар қуйидагилар бўлди: Lada -  360, Kia – 224, Hyundai – 178, Renault – 137, Volkswagen – 113, Toyota – 108, Skoda – 81, Nissan – 80 минг дона автомобиль сотган.

Фоиз ҳисобида энг катта ўсишга қуйидаги компаниялар эришган Mitsubishi +87%, Skoda +31%,  Kia +25 %,  Volkswagen +18%, Lada +16 %  Toyota +15%.  

Ravon бренди учун турли сабабларга кўра ўтган йил Россияда муваффақиятсиз бўлди деса хато бўлмайди. Компания савдо ҳажми 2017 йилга нисбатан -66 %га тушиб кетган. Сотилган автомобиллар умумий сони 5184 донани ташкил қилган. Ваҳоланки, 2017 йилда компания 15078 дона автомобиль сотган эди.

Янгиликлар лентаси
0