Ўзбекистон 2018 йилда пахта экспортини 2,4 баравар камайтирди

© AFP 2023 / AAMIR QURESHIХлопок
Хлопок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пахта хом ашёсини экспорт қилиш ўрнига тайёр маҳсулот экспортини оширмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўтган йилда Ўзбекистон  пахта-толаси экспортини йил сайин камайтириб бормоқда, деб хабар қилди Давлат Статистика қўмитаси. 

“Ўзбекистон ўтган йилда 2017 йилга нисбатан 2,4 бараварга кам экспорт қилган. 2018 йилнинг январ-декабрь ойларида республика умумий қиймати 222,1 млн доллар бўлган,  115,6 минг тонна пахта толаси экспорт қилди. 2017 йилда эса Ўзбекистон 278,9 минг тонна пахта толаси экспорт қилган эди”, - дейилган хабарда.

Ҳисоботда айтилишига кўра, пахта толаси экспорти ҳажми камайши – бу Ўзбекистон экспортида ир неча йиллик трендга айланган. Хусусан, 2015 йилда 503,8 минг тонна пахта экспорт қилинган бўлса, 2016 йилда – 416 минг тонна. Шунингдек, давлат умумий экспорти ҳажмида пахта улуши 3,8 % дан 1,6 %гача камайган.

Урожай хлопчатника - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2019 йилда қанча майдонга пахта экилиши маълум бўлди

Шу билан бир қаторда, Республикада тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 1,4 баравар ошиб, 1,6 миллиард долларни ташкил қилган. Бу Ўзбекистон умумий экспорт ҳажмида 11,2 %ни ташкил қилади.

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг асосий импортери – Россия бўлиб қолмоқда. Тайёрланган тўқимачилик маҳсулотларининг 40 % Россияга экспорт қилинмоқда ва ушбу ҳажм йил сайин ўсиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0