2020 йилда Ўзбекистон Ҳаво йўллари 6та Dreamliner самолётига эга бўлади

© Пресс-служба авиакомпании "Узбекистон хаво уйллари"Boeing 787 Dreamliner авиакомпании "Узбекистон хаво уйллари"
Boeing 787 Dreamliner авиакомпании Узбекистон хаво уйллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳаво йўллари 2020 йилга келиб МДҲда энг йирик Boeing 787-8 Dreamliner самолётлар паркига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. 2020 йилга келиб Ўзбекистон Ҳаво йўллари 6та Boeing 787-8 Dreamliner самолётларига эга бўлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости компания матбуот хизматига таяниб.

“2019-2020 йиллар давомида қиймати 250 миллион доллар бўлган яна 3та Boeing-787 Dreamliner самолётини харид қилади ва МДҲ ҳудудида ушбу турдаги самолётларнинг энг йирик фойдаланувчисига айланади”, - дейилган авиакомпания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ҳаво йўллари дастлаб 2008 йилда Boeing компанияси билан 250 миллион долларлик шартнома имзолаган эди. Самолётлар 2016 йилнинг сентябрь ойида етказиб берилди. Шундан сўнг 2018 йилнинг январ ойида компания яна 4та ана шундай самолёт етказиб бериш ҳақида шартнома имзолаган. Шартнома умумий қиймати маълум эмас.

Ўзбекистон ҳаво йўллари авиапаркида бугунги кунда 30та Boeing ва Airbus самолётлари хизмат қилмоқда. 2018 йил якунига кўра авиакомпания 3 миллионга яқин йўловчи ташиган. Ўзбекистон ҳаво йўллари 20 та хорижий йўналишларга ва 10та маҳаллий йўналишларда доимий парвозлар амалга оширади.

Янгиликлар лентаси
0