19:09 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Железнодорожные пути сортировочной станции

Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўллари бир бирларига чегирмалар тақдим этмоқчи

© Sputnik / Игорь Онучин
Иқтисод
Ҳавола олиш
155 0 0

Ҳар икки давлат темир йўл тармоғида юк ва йўловчи ташишни кўпайтириш борасида янги имкониятларни ишга солиш бўйича фикр алмашди.

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “Роҳи оҳани Тожикистон” давлат унитар корхонаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.  Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл тармоқлари ўртасида транзит юкларни ташиш, вагонларга техник хизмат кўрсатиш, уни таъмирлаш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, ўтган 2018 йилда икки давлат учун муҳим бўлган бир қатор юкларга преференциялар берилди, импорт-экспорт ташувларда ўзига хос чегирмалар тақдим этилди. Шу билан бирга йўловчи ташишда бир қатор қулайликлар яратилди.

“Тадбирда асосий эътибор юк ва йўловчи ташиш соҳасида ўзаро келишган ҳолда иш олиб бориш, транзит юклари ҳажмларини оширишга қаратилди. Шунингдек, 2019 йилда икки томондан тақдим этиладиган чегирмалар хусусида ҳам фикр юритилди”, - дейилади хабарда.

Узбекистан-Таджикистан: Обсуждение новых планов в рамках международного сотрудничества
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Роҳи оҳани Тожикистон” давлат унитар корхонаси раҳбарияти билан учрашуви.

Шунингдек, ҳар икки давлат темир йўл тармоғида юк ва йўловчи ташишни кўпайтириш борасида янги имкониятларни ишга солиш бўйича ҳам сўз юритилди. Ўзаро суҳбат чоғида ушбу масалалар атрофлича муҳокама этилди ва амалга оширилиши зарур бўлган энг муҳим вазифалар белгилаб олинди.  Учрашув сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилиш баённомаси имзоланди.

Асосий мавзулар