21:31 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Транспортно-логистический комплекс

Ўзбекистон тадбиркорлари Афғонистон билан бизнесни йўлга қўйишлари мумкин

© Sputnik / Станислав Савин
Иқтисод
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (35)
361 0 0

Афғонистонга ўз маҳсулотларини экспорт қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларни экспорт қилиш юзасидан тижорат таклифларини 5 февралга қадар йўллашлари мумкин

ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Афғонистон Ислом Республикасида амалга оширилаётган турли лойиҳалар, грантлар, ҳайрия ёрдамлари доирасида зарур бўладиган маҳсулотлар бўйича Ўзбекистондан етказиб бериш мумкин бўлган маҳсулотлар юзасидан таклифлар тайёрланмоқда.

Бунда Афғонистонга озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, текстиль, электротехника, чарм-пойабзал, кимё, металлни қайта ишлаш, резина маҳсулотлари ва пластмасса саноатидаги турли халқ истеъмол товарлари, ноозиқ-овқат ва саноат маҳсулотларини етказиб бериш имконияти мавжуддир, деб хабар қилади Ўз ССП Ахборот хизмати 

Шу муносабат билан Афғонистонга ўз маҳсулотларини экспорт қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларни экспорт қилиш юзасидан тижорат таклифларини 2019 йил 5 февралга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг g.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этиш сўралмоқда.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (35)

Асосий мавзулар