10:04 27 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
На автозаправочной станции

Январ ойида метан қимматлашди, пропан арзонлашди

© Sputnik / Тарас Литвиненко
Иқтисод
Ҳавола олиш
352 0 0

Январда Ўзбекистонда ёнилғи нархлари ўртача 0,7 %га ошган. Асосий ўсиш - метан гази ҳисобидан.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Ўзбекистонда январь ойи давомида ёнилғи нархларида бир қатор ўзгаришлар кузатилди, деб хабар қилмоқда Давлат ститистика қўмитаси.

2019 йилнинг январь ойида автомобиллар учун ёқилғи нархлари умумий ҳисобда 0,7 фоизга қимматлашган. Хусусан, метан - 9,4 %га қиммалашиб, пропан 14,4 %га арзонлашган. Бензин нархлари эса ўзгармасдан қолган.

Хабарда айтилишига кўра, метан газининг нархи энг кўп ошган ҳудуд – Сирдарё вилояти (1,2 баравар) пастроқ суръатларда эса Бухоро вилоятида (3,1 %) қимматлашганлиги қайд этилган. Пропан гази нархларининг арзонлашиши, Жиззах ва Сирдарй вилоятларидан ташқари, республиканинг барча ҳудудларида кузатилган.

Асосий мавзулар