Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб бизнес юритиш осонлашади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб масофадан туриб тадбиркорлик юритиш имкони пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб тадбиркорлик ва бизнес юритиш соҳасида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга ошади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган янги  қарорда айтиб ўтилган. 

Хусусан, тадбиркорларни рўйхатга олиш тартиби осонлашади.Улар ҳато масофадан туриб рўйхатдан ўтишлари, банкда ҳисоб рақамлари очишлари мумкин бўлади.

Зафар Ҳошимов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тадбиркор бўлиш осонми

Иккинчидан, қурилишга рухсат олиш жараёни осонлашади. Хусусан, ер майдонларини аукционда олиш тартиби ва улардан фойдаланиш тарби осонлашади.

Электр тармоқларига уланиш жараёнида ҳам бир қатор енгилликлар бўлиши кутимоқда.    

Тўртинчидан, мол-мулкни рўйхатга олиш тартиби, кадастр ишларини юритиш ҳам осонлашади.

Акционерларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгайтирилади. Уларга жамият аъзосини етказган зарари учун жавобгарликка тортиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек халқаро садо ва шартномаларни ижро этиш борасида ҳам бир қатор ўзгаришлар назарда тутилган.  

Президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида тнишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0