Жиззахда “Илғор ҳудуд” бизнес-инкубатори очилади

© pixabayМужчина сидит у компьютера
Мужчина сидит у компьютера - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги билан тадбиркор орасида инвестицион меморандум имзоланиб, шериклик асосида бизнес юритиш ҳам кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Жиззах шаҳрида 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон , “Илғор ҳудуд” бизнес-инкубатори очилади, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги.

“Илғор ҳудуд” бизнес-инкубатори Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги томонидан ташкил қилинади. Бизнес-инкубатор ёш тадбиркорларга бизнес режа тузиш, хавф-хатарларни тўғри ҳисоблаш, маҳсулотни сотиш каналларини ташкил қилиш ва инвестор топишга ёрдам беради.

Калькулятор и евро - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб бизнес юритиш осонлашади

“Бизнес-инкубаторнинг асосий мақсади- тадбиркор ўз ғояси билан бу ерга келади ва лойиҳа босқичида унинг маслаҳатчилари ҳамда мутахассислари билан биргаликда ўз ғояси устида ишлайди. Лойиҳа шакллантирилгандан сўнг, бизнес-режа ишлаб чиқилади, лойиҳа экспертизадан ўтади. Танлов натижаларга кўра энг яхши лойиҳалар танлаб олинади. Ғолиб чиққан тадбиркор ҳамда  Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги ўртасида инвестицион меморондумга имзо қўйилади. Натижада улар ўртасида шериклик муносабатлари шаклланиб (ҳар бир томон лойиҳага ўзининг маълум активини киритади) биргаликда инвестицион лойиҳани амалга оширадилар”, - дейилган хабарда.

© Jizzax.uzБизнес-инкубатор в Джиззакской области
Жиззахда “Илғор ҳудуд” бизнес-инкубатори очилади - Sputnik Ўзбекистон
Бизнес-инкубатор в Джиззакской области

Шунингдек, Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги билан тадбиркор орасида инвестицион меморандум имзоланиб, шериклик асосида бизнес юритиш ҳам кўзда тутилган.

“Энг асосийси - тадбиркорнинг лойиҳа бўйича барча эҳтимоли бор хатарларига шерик бўлишга тайёрдир”, - дейилган хабарда.

Бизнес инкубатори ташкилотчилари “Илғор ҳудуд” вилоятда ёшлар орасида самарали ишбилармонлик муҳити ривожлантиришига ишончи билдиришмоқда.

 

 

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0