09:31 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Флаги Кыргызстана и Узбекистана

Қирғизистон Ўзбекистонга Россия бозорини ҳамкорликда забт этишни таклиф қилмоқда

© Правительство Кыргызской республики
Иқтисод
Ҳавола олиш
74210

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири республика Ўзбекистон бозорига картошка, мол гўшти ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришдан манфаатдорлигини билдирди

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

12 феврал куни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида Қирғизистон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида томонлар иккиёқлама ҳамкорликнинг айни ҳолатини муҳокама қилдилар ва икки давлат ўртасида кўпқиррали ҳамкорлик жадал ривожланаётганини эътироф этдилар.

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири республика Ўзбекистон бозорига картошка, мол гўшти ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришдан манфаатдорлигини айтди.

Шунингдек, учрашув давомида машинасозлик, чорвачилик, уруғ етиштириш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Қирғизистон саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш қўмитаси раиси ўринбосари Ўзбекистон томонига Россия бозорига ҳамкорликда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни таклиф этди.

"Биз аграр саноати секторида Ўзбекистон ва Қирғизистон эга бўлган рақобатбардош афзалликларидан самарали фойдаланиш тарафдоримиз", - дея таъкидлаган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликда ишчи гуруҳини ташкил этиш ва 2019 йилга режаларни аниқлаб олишга келишганлар.

Асосий мавзулар