07:45 23 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Выставка сельхозтехники в Сырдарьинской области

Эски техника, пахта териш машиналари ва янги тажриба: президент қарори лойиҳаси тайёрланди

Пресс-служба президента Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
491 0 0

Қишлоқ хўжалигининг техник базасини мустаҳкамлашга доир президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. “Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига етказиб беришни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

“Ўзбекистон Республикаси Молия ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг пахта хом ашёсини пахта териш машиналарида йиғиб териб олишни рағбатлантириш мақсадида Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё
ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2019 йилда юқори унумдор пахта териш машиналарини Жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли лизинг асосида етказиб бериб, ушбу вилоятлардаги пахта териш машиналари хизмат ҳақининг 30 фоизини 2019 йилда давлат маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш бўйича тажриба (эксперимент) ўтказиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Қарор лойиҳасида айтилишича, “Ўзагротехсаноатхолдинг”АЖ ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини айланма маблағлари билан таъминлаш мақсадида 400,0 млрд. сўм (40 млн.евро эквивалентида) миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада қарз маблағларини 24 ой муддатга мавсумий қишлоқ хўжалиги техникаларини ўз вақтида ишлаб чиқариш учун бир ой муддатда ажратилиши таъминланади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида 2020 йил 1 январгача пахта-тўқимачилик кластерлари, машина-трактор парклари ҳамда фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида республикамизнинг қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чикарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган пахта териш ва ғалла ўриш техникаларини сотиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан озод этиш топшириғи баён этилган.

Асосий мавзулар