Ўзбекистонда гелли аккумуляторлар ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЛиния по тестированию готовых аккумуляторов
Линия по тестированию готовых аккумуляторов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гелли аккумуляторлар узулуксиз энергия манбаалари, электромобиллар ва қуёш энергетикаси соҳаларида кенг фойдаланилади.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. “ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ” АЖ - Ўзбекистон иккиламчи рангли металл акциядорлик жамияти гелли аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи завод очади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати Sputnik таҳририятига.

Линия по тестированию готовых аккумуляторов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда саноат аккумуляторларини ишлаб чиқариш заводи қурилади

Янги корхонанинг умумий қиймати 5 миллион доллардан ортиқ бўлади. Янги корхона Миллий банк ва корхона маблағлари ҳисобидан кредитлаштирилади. Бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда, технологик ускуналарнинг асосий қисми олиб келинган. 

Гелли аккумуляторларнинг устунликларидан бири бу – уларнинг қўрғошин-кислотали аккумуляторларга нисбатан узоқ хизмат қилишидир. Одатда гелли аккумулятор 10 йил ишлайди. Ундан ташқари гелли аккумуляторлар ичида суюқлик бўлмагани туйфали улар вибрация ва зарбаларга чидамли бщлади. Ҳатто шикастланган тақдирда ҳам ичидан ҳеч нарса оқиб чиқмайди.

Қуёш энергиясини жамловчи электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Ғофур Ғулом боғи тунда қуёш энергияси ёрдамида ёритилади

Иккиламчи рангли металлар корхонасининг истиқболли ривожланиш бўйича директори Александр Бабаянц айтишига қараганда, келажакда ушбу аккумуляторлар узулуксиз энергия манбаалари, қуёш энергетикаси ҳатто электромобиллар бозорига ҳам чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ” АЖ Марказий Осиёда рангли металларни қайта ишловчи ягона корхонадир. 2018 йилнинг сентябрь ойида корхонанинг давлат улуши хорижий компанияга ишончли бошқаришга берилган эди.

SFI Management Group номли хорижий компания келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардерлар оиласига қарашлидир. Бугунги кунда у Ўзбекистонда бир неча иқтисодий мушкул ҳолдаги компанияларни бошқармоқда. Хусусан, Олмалиқ тоғ-кон мажмуаси, Ўртачирчиқ парранда фермаси, “Пахтакор” стадиони каби объектларга сармоя киритиш ҳамда уларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш билан шуғулланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0