15:20 25 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Ташкентский зоопарк

Тошкент ҳайвонот боғида нархлар ошди

© UZ24
Иқтисод
Ҳавола олиш
169 0 0

Тошкент ҳайвонот боғида 1 мартдан нархлар ошади.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғи ўзининг Facebookдаги саҳифасида 1 мартдан бошлаб нархлар ошишини хабар қилди.   

Коммунал хизматлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошиши муносабати билан, Ўзбекистон Маданият вазирлигининг 2019 йил 25 февралдаги 01-11-11-398-сонли хатига, ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг 2019 йил27 февралдаги 01-19/54-сонли кўрсатмасига асосан 2019 йил 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталарининг нархлари қуйидагича белгиланади:

  • 7 ёшгача бўлган болалар учун – бепул
  • 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун – 10 000 сўм
  • Катталар учун – 15000 сўм
  • Муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар учун – 10 000 сўм
  • Ёшига доир нафақадаги шахслар учун – 10 000 сўм
  • Ногиролиги бўлган шахслар учун – бепул

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳайвонот боғида бугунги кунгача нархлар 7-16 ёшли болалар учун - 6000 сўм, катталар учун - 10000 сўм эди. 7 ёшгача бўлган болалар, муддатли ҳарбий хизматчилар ва ногиронлар учун кириш бепул эди.

 

Асосий мавзулар