Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди, евро эса кўтарилди

© Nguyen Huy KhamДоллары
Доллары - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки 5 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 5 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10,23 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8392,96 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 16,09 сўмга кўтарилиб, 1 евро 9546,15 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 1,29 сўмга тушди ва 127,32 сўмга тенг бўлди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Янгиликлар лентаси
0