14:47 25 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Карьерный экскаватор на каменноугольном разрезе

Ўзбеккўмир профессионал ташқи бошқарувга берилиши мумкин

© Sputnik / Александр Кряжев
Иқтисод
Ҳавола олиш
138 0 0

Тармоқдаги тизимли муаммолар туфайли Ўзбекистонда кўмир ишлаб чиқариш режаси бир неча йилдан бери бажарилмай келинмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти самарадорлигини ошириш мақсадида профессионал ташқи бошқарувга берилиши мумкин. Бу ҳақида 5 март куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда хабар қилинди.

Президент иштирокида мажлисда хабар қилинишига кўра, Ўзбекистонда кўмирчилик соҳасида тизимли муаммолар тўпланиб қолган. Хусусан, конлардаги техника эскирган, асосий кон бўлган  Ангрен конида кон очиш ишлари ортда қолиб, карьерларнинг қиялик бурчаги белгиланган меъёрдан ошиб, қазиш ишлари хавфли даражага етган. 

“Ушбу муаммоларни тез ва самарали ҳал этиш учун “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини профессионал ташқи бошқарувга бериш мўлжалланмоқда”, - дейилган хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳар йили хонадонларга 1 миллион тонна, ижтимоий соҳа объектларига 400 минг тонна кўмир етказиб берилади. Ундан ташқари Янги Ангрен ва Ангрен иссиқлик электр станцияларида энергия ишлаб чиқариш учун 4 миллион тонна кўмир ёқилади. 

Хабарнинг тўлиқ матни билан қуйида танишинг. 

Асосий мавзулар