21:23 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Пункт обмена валют

Тадбиркорлар кундалик тушумни ўзлари банкка топширишлари мумкин

© Sputnik / Михаил Мордасов
Иқтисод
Ҳавола олиш
477 0 0

Энг кам иш ҳаққининг 20 бараваридан кам бўлган тушумни тадбиркорлари ўзлари банкка топширишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Умумий миқдори энг кам иш ҳаққининг 20 бараваридан кам бўлган кундалик касса тушумини тадбиркорлари ўзлари банкка топширишлари мумкин. Бу ҳақида янги эълон қилинган қонунда айтиб ўтилган.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, фақат кундалик касса тушуми миқдори энг кам иш ҳаққининг 20 бараваридан кўп бўлган хўжалик субъектлари нақд пулларни банкка топшириш учун инкассация хизматидан фойдаланишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, олдин тадбиркорлар банкка нақд пулни ўзлари топшириш ҳуқуқига эга эмас эдилар.

Янги қонунда, шунингдек, тижорат банклар филиалларида сақланиши керак бўлган нақд пул миқдори ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Асосий мавзулар