07:29 19 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Покупатели в торговом зале гипермаркета

Россия Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун "яшил йўлак"ни кенгайтирди

© Sputnik / Владимир Федоренко
Иқтисод
Ҳавола олиш
181 0 0

Бундан ташқари, томонлар, фитосанитар назорат жараёнини соддалаштириш учун - икки мамлакат назорат органлари ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Россия Ўзбекистон билан "яшил йўлак"ка тўртта қўшимча пунктни киритди. Эндиликда соддалаштирилган божхона тартиби жорий этилган жами 11та шаҳарлар қаторидан Астрахань, Дзержинск, Санкт-Петербург ва Коломна ўрин эгаллади.

Қишлоқ хўжалиги матбуот-хизмати хабарига кўра, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича Ўзбекистон-Россия ишчи гуруҳининг учинчи кенгаши якунига кўра, томонлар икки мамлакат назорат органлари томонидан электрон ахборот алмашинувини ҳам йўлга қўйишни режалаштирган. Бу маҳсулотларнинг фитосанитар назоратдан ўтишини соддалаштириш учун амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Россия Федерацияси регионларида улгуржи-тақсимлаш марказларини яратишга келишиб олдилар.

Россия томони республикада лойиҳалаштирилаётган марказларни "РосАгроМаркет" тармоғига интеграция қилишга тайёрлигини билдирди. Бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йирик миқдорда Россиядаги улгуржи бозорлар ҳамда савдо тармоқларига етказиб бериш имкониятини яратади.

Ўтган йили икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат савдоси айланмаси 20%дан ошиб, 555 миллион долларни ташкил қилган эди.

Асосий мавзулар