02:13 24 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Шавкат Мирзиёев ознакомился с производством изделий из горных пород на предприятии Мармаробод в Нуратинском районе

Шавкат Мирзиёев Нуротада мармар тошни қайта ишлаш корхонасида бўлди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Иқтисод
Ҳавола олиш
203 0 0

Президент мармарни қайта ишлаш корхонаси ҳудудига темирйўл ўтказиш таклифини билдирди.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нурота туманидаги “Мармаробод” корхонасига ташриф буюриб у ерда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

“Мармаробод” давлат унитар корхонаси Шавкат Мирзиёевнинг олдинги ташрифи давомида берилган топшириққа мувофиқ ташкил этилган эди. Корхонанинг 10 миллиард сўм маблағ эвазига 6 гектар ерда ташкил этилган. Хориждан 655,5 минг долларлик техник ускуналар олиб келинган. Корхона йилига 24 минг квадрат метр гранит ишлаб чиқариш имкониятига эга. “Мармарободда” 40 киши ишлайди.

Келажакда мармар тошга ишлов беришни кластер усулида йўлга қўйиш режалаштирилган. Ўшанда ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 миллион квадрат метрга, экспорт ҳажмини 10  миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев корхона маҳсулотларини кўздан кечириб, улар жаҳондаги муқобилларидан қолишмаслигини таъкидлади, самарали технологияларни қўллаш, транспорт харажатларини арзонлаштириш ҳисобидан маҳсулотлар таннархини камайтириш, шу орқали ташқи бозорларга чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда Навоий вилоятида 2019-2020 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда мармардан саноат ҳайкалтарошлигини ташкил этиш, Нурота тумани Ғазғон шаҳарчасини Бош режа асосида ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с производством изделий из горных пород на предприятии "Мармаробод" в Нуратинском районе

Президент мазкур ҳудуд инфратузилмаси ва саноатини ривожлантириш учун бу ерга темир йўл олиб келиш таклифини билдирди.

Продукция компании “Мармаробод” ва Навоийской области

 

Асосий мавзулар