Ўзбекистонда долларнинг курси яна кўтарила бошлади

© Sputnik / Игорь Самойлов / Медиабанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки 19 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 19 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Марказий банк маълумотга ўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3,94 сўмга қимматлашиб, 1 доллар 8378,04 сўмни ташкил этган. 

1 евро курси 77,32 сўмга кўтарилиб, 9488,13 сўмга етган.

1 рубль эса 2,91 сўмга ошиб, 129,09 сўмга тенг бўлиб турибди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет икки ҳафта давомида пасайган эди. Янги қийматга кўра яна кўтарилишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Янгиликлар лентаси
0