15:54 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Солнечные панели

Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқарилади

© Flickr/ ricketyus
Иқтисод
Ҳавола олиш
328 0 0

Корхона 2022 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўлови ва бир қатор божхона тўловларидан озод қилинади.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлиги ва Туркиянинг "Endüstriyel Elektrik Elektronik San. ve Tic. Ltd. Şti." компанияси "Vip Solar Endustriyel Uz" қўшма корхонасини ишга туширади.

Президент қарори лойиҳасида таъкидланишича, ушбу қўшма корхона 200 МВт қувватига эга замонавий қуёш панелларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

"Vip Solar Endustriyel Uz" устав капитали 30,0 млн. долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, 2021-2023 йиллар мобайнида корхона ёрдамчи асбоб-ускуна, жумладан, инвертор, коллектор ва бошқа турдаги энергия тежовчи асбоб-ускуна ва технологиялар ишлаб чиқаради.

Қарорда айтилишига кўра, "Vip Solar Endustriyel Uz" қўшма корхонаси 2022 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўлови ва бир қатор божхона тўловларидан озод қилинади. 

Асосий мавзулар