MasterCard Ўзбекистоннинг Humo тўлов тизимини ривожлантиришда ёрдам беради

© Sputnik / Алексей СухоруковКарта "Master Card"
Карта Master Card - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк ва MasterCard Europe ўртасида чора-тадбирлар протоколи имзоланди.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 27 март куни Марказий банкда “MasterCard Europe” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, халқаро тўлов карталаридан фойдаланишни таъминлаш мақсадида Humo миллий тўлов тизимининг имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон банклари мижозлари Россияда ўз карталари билан тўловни амалга оширишлари мумкин

Таъкидланишича, учрашув якунида томонлар Марказий банк ва MasterCard Europe ўртасида чора-тадбирлар протоколини имзоладилар. Ҳужжатда ўзаро алоқаларни ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Humo тўлов тизими тармоғида тўлов воситаларини қабул қилиш соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, яратилган тўлов инфратузилмасида MasterCard карталарининг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича биргаликда тадбирлар ўткази бориш кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон  фуқароларининг халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда MasterCard тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда Humo тўлов карталари имкониятларини кенгайтириш истагини билдирдилар.

Янгиликлар лентаси
0