МИБ давлатга энг кўп зарар етказган "тадбиркорларни" санаб ўтди

© Пресс-служба республиканского бюро принудительного исполненияНезаконная установка электрооборудования
Незаконная установка электрооборудования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айрим уддабуронлар давлатга пул тўламаслик учун, қандай хийлаларга боришга тайёрлиги ҳақида МИБ матбуот-хизмати маълумотида ўқинг

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасидаги тармоқларга ноқонуний уланиш орқали давлатга катта миқдорда зарар етказган "тадбиркорлар" ҳақида маълумот берди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Сотрудники бюро принудительного исполнения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
МИБ Ўзбекистондаги қарздорлар билан қандай ишламоқда? Улкан армия фаолиятига назар

Таъкидланишича, истеъмолчилар томонидан тармоқларга ноқонуний уланган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари учраб туради. Баъзида тадбиркорлик субъектлари яратилган имкониятлардан қонунда белгиланган тартибда эмас, аксинча, ўзбошимчалик билан фойдаланишни афзал биладилар.

Мисол учун, Пастдарғом тумани Найман маҳалласида истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиши ҳамда тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари ҳолати ўрганилганда маҳаллада яшовчи фуқаро Ш.Э.нинг умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги аниқланган.

Икки ярим ой давомида майдони 750 метр/квадрат бўлган иссиқхонада помидор маҳсулоти ҳамда 620 метр/квадрат бўлган иссиқхонада бодринг маҳсулотини етиштириб, табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келгани оқибатида, газ таъминоти корхонасига 75 млн. 115 минг сўмлик кўп миқдорда зарар етказилган.

Шунингдек, Шофиркон туманида яшовчи фуқаро У.Ҳайдаров электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан ташқари ўзбошимчалик билан электр энергияси тармоғига кўз билан аниқлаб бўлмайдиган ҳолатда, яъни йўл ёқасида жойлашган ёғоч таянч орасидан 3 фазали электр кабелларини яширин равишда ўтказиб, тармоққа улаб олган ҳамда ёғоч таянчдан яшаш хонадонидаги овулхонасининг ичкари қисмигача бўлган тахминан 30 метр масофагача электр кабелларини ер остидан яширинча ўтказиб, 1-дона электр двигатели ва 2-дона ёритгичларни улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келган.

Оқибатида давлатга 95 миллион 976 минг сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон фуқароларини энергия ресурслари ва сув таъминотидан ўғринча эмас, балки оқилона ва қонуний фойдаланишга чақириб қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0