01:55 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Центральный банк Узбекистана

Ўзбекистон ташқи қарзи мунтазам ўсиб бормоқда – бу яхшими ёки ёмон?

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
270940

Ташқи қарз миқдорининг ошиши Ўзбекистонга бўлган ишончнинг ошишини билдирадими?

ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Марказий банк эълон қилган ҳисоботга кўра, 2019 йил бошида Ўзбекистон ташқи қарзи 17,3 миллиард долларни ташкил қилган ва ушбу кўрсатгич бир неча йилдан бери ўсиб келмоқда. Хўш, бу яхшими ёки ёмон?

Давлат “ташқи қарзини” муҳтожлик туфайли олинган оддий "қарз" маъносида тушунмаслик керак. Ушбу тушунча мақсадли кредитлар, сармоялар ва бошқа маблағларнинг мамлакат иқтисодига кириб келишини билдиради.

Давлат “ташқи қарзини” қандайдир маънода давлатга бўлган “ишонч миқдори” деб тушунса ҳам бўлади. Ахир қарз (ёки инвестиция) дуч келган одам/давлатга ҳам берилавермайди-ку. Аввал унинг ишончилиги, иқтисодий имкониятлари ва истиқболлари текширилади.     

Ташқи қарз - бир томондан мамлакатда молия манбааларининг ўсишига ва иқтисод ривожланишига олиб келади. Масалан, АҚШ иқтисоди асосан ташқи инвестициялар ҳисобига ривожланган.

Иккинчидан - ташқи қарз вақтида тўланмаса,  муддати кечиктирилган қарздорлик пайдо бўлиши ва бу мамлакат кредит рейтингини тушиб кетишига сабаб бўлади. Рейтинги паст мамлакатларга эса – ҳеч ким қарз бермайди. Бу мамлакатда хорижий валюталар курси ошишига ва оқибатда иқтисодий таназзулга сабаб бўлиши мумкин.

Марказий  банк айтишига қараганда, Ўзбекистоннинг ташқи қарз миқдори ўсишда давом этади, чунки Ўзбекистон ўз иқтисодини ривожлантириш учун инвестицияларни фаоллик билан  жалб қилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи қарзи таркибида хусусий сектор улуши камайиб давлат сектори улуши ортиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилда ташқи қарз таркибида давлат улуши 7,6 млрд. $ хусусий сектор улуши 8,2 млрд. $ бўлган бўлса, 2018 йилда давлат улуши 10,1 хусусий сектор улуши 7,6 млрд. $ни ташкил қилган.

Внешний долг Узбекистана с 2012 по 2018 год
Внешний долг Узбекистана с 2012 по 2018 год

Бозор иқтисодига ўтиш учун ислоҳотлар амалга оширилаётган  давлат учун буни одатий ҳол деса бўлади. Иқтисодий ривожланган давлатларнинг ташқи қарзи таркибида, одатда, хусусий сектор улуши давлат улушидан бир неча баробар кўп бўлади.

Сатистик маълумотларга кўра, 2019 январ ойи ҳолатига АҚШ ташқи қарзи миқдори 22 триллион доллардан ортиқ бўлган. Европа Иттифоқи ташқи қарзи миқдори – 17, Японияники – 11, Британияники -8, Германияники – 4 триллион долларни ташкил қилади.

Қўшни мамлакатлар орасида ташқи қарз миқдори Қирғизистонда - 3,7, Туркманистонда - 5, Озарбайжонда – 6, Грузияда – 14, Белоруссияда – 39, Украинада -78, Қозоғистонда – 161 ва Россияда – 453 млрд. $ни ташкил қилади.

Кўриб турганингиздек, мамлакат иқтисоди қанчалик яхши ривожланган бўлса ташқи қарз миқдори ҳам шунча катта бўлмоқда.

Асосий мавзулар