23:13 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Визит Шавкат Мирзиёева в ОАЭ

Мирзиёев Ўзбекистон-БАА келишувларини амалга ошириш бўйича топшириқлар берди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи (9)
399 0 0

Президент Ўзбекистон-БАА келишувларининг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича самарали механизмларни жорий этиш вазифасини қўйди.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта бўлиб ўтган Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф доирасида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга оширишни ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президент эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз ижросини таъминлаш лозимлигини қайд этиб, самарали усул ва механизмларни жорий этган ҳолда қабул қилинган “йўл харитаси”ни амалга оширишни дарҳол бошлаш муҳим эканини таъкидлади.

БААнинг етакчи компания ва ташкилотлари билан биргаликда амалга ошириладиган устувор қўшма лойиҳалар сифатида “Навоий” қуруқлик порти ва эркин иқтисодий зонасини ривожлантириш, мамлакатимизда углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш ва уларни чуқур қайта ишлаш, Таллимаржон иссиқлик электр станцияси ва бошқа мавжуд ИЭСларни модернизация қилиш ва кенгайтириш, қуёш ва шамол электр станцияларини, Сирдарё вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш заводини барпо этиш ва бошқалар белгиланди.

Бундан ташқари, агросаноат кластерларини ташкил этиш ва мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг экспорт салоҳиятини юксалтириш, Самарқанд шаҳрида туризм ва коммунал инфратузилмани, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини, жумладан, Абу-Даби тараққиёт фонди иштирокида таъсис этилаётган низом жамғармаси 1 миллиард доллар бўлган инвестиция компанияси маблағларини жалб этган ҳолда қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги шерикликни кенгайтириш, “Масдар” компанияси ва Ал Халифа университети билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида БААда ўз ваколатхонасини очади.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, тармоқ компаниялари раҳбарларига энг қисқа муддатда инвестиция лойиҳаларининг тармоқ жадвалини тасдиқлаш ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш, олий даражада эришилган Ўзбекистон-БАА келишувларининг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича самарали механизмларни жорий этиш вазифаси қўйилди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи (9)

Асосий мавзулар