13:52 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16

Россиянинг энг йирик интернет магазини Ўзбекистон бозорига чиқади

© Sputnik / Виталий Белоусов
Иқтисод
Ҳавола олиш
189 0 0

Wildberries интернет магазини кийим кечак, болалар ўйинчоқлари ва электроника маҳсулотлари сотишга ихтисослашган.

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Россияда энг йирик бўлган интернет-магазин Wildberries 2019 йилда МДҲнинг бир неча бозорларига, жумладан Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

“Биз бу йил Европа ва МДҲ мамлакатлари бозорларига чиқишни режалаштирмоқдамиз. Аниқ қайси давлатдан бошлашимизни айта олмайман, лекин бизнинг магазинларимиз Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистонда пайдо бўлади”, - деди интернет магазин бошқарувчиси Татьяна Бакальчук.

Бакальчук айтишига кўра, бу йил компания буюртма берилган маҳсулотни ўзи олиб чиқиб кетиш нуқталарини 2 баравар кўпайтириш орқали ривожланишга қарор қилган. Ундан ташқари, бу йил компания йирик ўлчамли юклар учун ўзининг биринчи хусусий омборхонасини қуради.

Wildberries асосичиси айтишига қараганда компания яқин орада IPO – акциялар чиқаришни ният қилмаган, чунки улар ҳозирча қўшимча маблағга муҳтож эмас.

Эслатиб ўтамиз, Wildberries Россининг энг йирик интернет магазинларидан биридир. У асосан кийим-кечак, болалар ўйинчоқлари, электроника сотишга ихтисослашган. 2018 йилда компания даромади $1,7 млрд. долларни ташкил қилди. Унинг ягона акционери Татьяна Бакальчук эса Россиянинг иккинчи миллиардер аёли деб эълон қилинди.

Асосий мавзулар