Янги ва эски автошиналар учун камида 3 $ импорт божи киритилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишМонтаж автомобильных шин
Монтаж автомобильных шин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон божхона кодексига ўзгартириш киритилди: бундан буён олиб кирилаётган янги ва эски автошиналардан камида 3 $ бож олинади.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Ўзбекистон божхона кодексининг импорт божлари ставкаларига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар Norma.uz. 

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йилнинг 4 апрелидан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилаётган шиналар учун қуйидаги импорт божи ставкалари қўлланилади: 

  • янги пневматик резина шиналар  ва покришкалар учун (ТН коди 4011) - 10 %, лекин донаси учун 3 $дан кам бўлмаган миқдорда; 
  • пневматик резина, фойдаланилган ёки тикланган шиналар, протекторлар ва ҳ.к. (ТН коди 4012) - 20 %, лекин донаси учун 3 $дан кам бўлмаган миқдорда;

Изоҳ. 4011800000 «Транспорт воситалари ва қурилишда, тоғ ишида ёки саноатда фойдаланиладиган машиналар учун янги шиналар» бундан мустасно, улар бўйича ставка – 0.

Ушбу ўзгартиришлардан мақсад – импорт божхона божи суммасининг қуйи чегарасини жорий этиш, дейилган хабарда.

Янги қонун билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0