23:30 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Города России. Кемерово

“Ўзкимёсаноат” 2031 йилга қадар 23 та янги корхона қуради

© Sputnik / Евгений Епанчинцев
Иқтисод
Ҳавола олиш
19410

“Ўзкимёсаноат” 2030 йилга қадар умумий қиймати 12 миллиард доллар бўлган 23 та янги корхона қуради.  

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. “Ўзкимёсаноат” 2019-2030 йиллларда умумий қиймати 12,072 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда айтиб ўтилган.  

Қарорда, хусусан, умумий қиймати 10,3 миллиард доллар бўлган 23та янги корхона қуриш ва мавжуд корхоналарни янгилашга қаратилган, қиймати 1,78 миллиард доллар бўлган 8та лойиҳа амалга ошириш назарда тутилган.

Ушбу инвестицияларнинг 9,2 миллиард доллари – кредитлар ҳисобидан, 1,748 миллиард доллари – тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ва 1,141 миллиард доллари – Ўзкимёсаноат маблағи асосида амалга ошириш режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзкимёсаноат 2019-2026 йиллар давомида хорижий сармоялар ёрдамида йилига МТО (methanol to olefins) технологиясига асосан 1 миллион тонна олефин ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.

Ундан ташқари, Ўзкимёсаноат 2020 йилга қадар "Навоиазот" ва Mitsubishi Heavy Industries билан биргаликда умумий қиймати – 985,7 миллион доллар бўлган, йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбомид  ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширишни режалаштириган.

Шу билан бирга 2025 йилда Навоийда қиймати 1,55 миллиард доллар бўлган фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхона, Сирдарёда аммиак ва карбомид ишлаб чиқарувчи корхоналарни ишга тушириш ҳам режалаштирилган.

Асосий мавзулар