00:01 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Сканер в зоне таможенного контроля международного

Жиззахда сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона барпо этилади

© Sputnik / Максим Богодвид
Иқтисод
Ҳавола олиш
105 0 0

Технология портловчи моддалар, қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар ва нақд пулларни ноқонуний ўтказиш ҳолларини аниқлаш бўйича самарали восита ҳисобланади ва келтириб ўтилган таҳдидларни 100% аниқлашнинг имконини беради.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Жиззах шаҳрида сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган юқори технологияли корхона барпо этилади. Бу ҳақда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, International Aerospace Committee (IAC) ва “Рақамли ишонч” Жамғармаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва ривожлантириш ҳамда келишилган мақсадлар доирасида маълумотлар алмашинувини ўрнатишга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган.

Томонлар Ўзбекистонда Авиация, Коинот, Энергетика ва ер ресурслари соҳасида юқори технологияли лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш бўйича биргаликда ишларни олиб бориш тўғрисида келишиб олдилар.

Меморандум доирасида биринчи лойиҳаларидан бири – Швейцариянинг Tudor Tech технологияларини трансфери бўлиши мумкин. Tudor Tech - хавфсизликни назорат қилишнинг тезкор ва ишончли усули ҳисобланган самолетлар ва транспортнинг бошқа турларини рентген билан сканер қилувчи ускуналарни ишлаб чиқарувчи жаҳонда биринчи ва ягона компаниядир.

Технология портловчи моддалар, қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар ва нақд пулларни ноқонуний ўтказиш ҳолларини аниқлаш бўйича самарали восита ҳисобланади ва келтириб ўтилган таҳдидларни 100% аниқлашнинг имконини беради.

Шунингдек, ўтказилган учрашув доирасида Жиззах вилоятида сканерларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона барпо этиш бўйича қўшма қарор қабул қилинди. Ишлаб чиқаралидиган сканерлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиёда аэропортларнинг хавфсизлигини таъминлайдилар.

Мазкур муҳим лойиҳани амалга оширишда International Aerospace Committee (IAC) компанияси “Рақамли ишонч” Жамғармасига Швейцариядан инвестицияларни тўлиқ миқдорда жалб этиш бўйича ёрдам кўрсатади.

Асосий мавзулар