Грузиянинг TBC Bank банки Payme᾽нинг назорат пакетини сотиб олди

© Sputnik / Alexander ImedashviliГрузинский TBC Bank
Грузинский TBC Bank  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Payme Ўзбекистонда 1,3 млн мижозга эга етакчи тўлов хизмати ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Грузиянинг TBC Bank банки Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият кўрсатувчи Inspired МЧЖнинг акцияларининг 51 фоизини сотиб олди. Бу ҳақда TBC Bank матбуот хизмати хабар қилди.

Payme Ўзбекистонда 1,3 млн мижозга эга етакчи тўлов хизмати ҳисобланади.

“2018 йил охирида Payme’нинг умумий активлари 700 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, умумий даромад ва солиқлар тўлангунига қадар фойда мос равишда 1,6 млн доллар ҳамда 800 минг доллардан ошди”, - дейилади хабарда.

Шартнома қиймати 5,5 млн долларни ташкил этади. TBC Bank қолган 49% акцияларни эҳтимолий сотиб олиш тўғрисида битим ҳам тузган. Payme 10,8 млн долларга баҳоланган.

“Бу бизга мамлакатдаги катта мижозлар базасига дарҳол кириш ва Грузиядаги асосий рақамли афзалликларни ўзбек бозоридаги инновациялар учун қўллаш имконини беради. Биз Payme қўшилиши билан тўлов хизматини ривожлаштириш ҳамда уни мамлакатдаги янги экотизимни ривожлантириш платформаси сифатида фойдаланиш ниятидамиз”, - деди TBC Bank бош директори Вахтанг Буцхрикидзе.

Payme сотиб олинганидан сўнг TBC Bank ва унинг шўъба компаниялари хизмат кўрсатаётган фойдаланувчилар сони 50 фоиздан кўпроққа ошиб, 3,7 млн кишига етиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0