10:57 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Совладелец компании Eurasian National Resources Corporation Патох Шодиев

Машҳур миллиардер Сирдарё вилоятига 40 млрд сўм ажратмоқда

© Sputnik / Валерий Левитин
Иқтисод
Ҳавола олиш
484 0 0

Ажратилиши режалаштирилган маблағнинг қарийб 30 млрд сўми вилоятнинг махсус ҳисоб рақамига келиб тушган.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Жорий йил 9 апрель куни асли келиб чиқиши ўзбекистонлик, ҳозирги кунда Қозоғистонда ўз тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётган Фаттоҳ Шодиев делегациясини Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаев кутиб олди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, учрашувда делегация аъзолари Фаттоҳ Шодиев ташаббуси билан “Шодиев Халқаро фонди” жамғармаси томонидан Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, хусусан, Сирдарё халқининг турмуш тарзини янада яхшилаш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари учун ҳомийлик ҳисобига 40 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилганлигини айтиб ўтган.

“Бугун ажратилиши режалаштирилган маблағнинг қарийб 30 млрд. сўми вилоятимизнинг махсус ҳисоб рақамига келиб тушди”, - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, мазкур маблағлар “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган вилоятнинг чекка қишлоқларини ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, автомобиль йўлларини, оқова сув тизимларини мукаммал таъмирлаш, аҳолини турмуш тарзини яхшилаш учун йўналтирилади. 

Шунингдек, маблағнинг бир қисми президент ташаббуси билан Ховос туманида барпо этилаётган Xovos city қурилишига сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Абдухалимов Алишер Усмонов совға қилган нодир китоблар тақдири ҳақида гапирди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ миллиардер Алишер Усмонов Наманган вилояти ривожлантириш учун 50 миллион доллар нақд пул бергани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар