19:41 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Ravon в России: быть или не быть

Ravon Россияга қайтиши ҳақида экспертлар фикри

© Sputnik / Вадим Шекун
Иқтисод
Ҳавола олиш
708 0 0

GM Uzbekistan Ravon автомобиллари билан Россия бозорида мувафаққият қозона оладими - Sputnik автоэкпертлар билан ўрганиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. GM Uzbekistan яқин вақтларда Россияга Ravon автомобилларини экспорт қилиш ва сотиш ишларини қайта тиклаши мумкин.

Автомобиль Ravon Nexia R3
© Sputnik / Илья Питалев

Айрим экспертлар фикрига кўра, энди компания ўзининг нарх сиёсати белгилаб олди ва ушбу босқичда Россия бозорига бюджет автомобилларини қайтаришига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Ушбу масала бўйича бошқа фикрлар ҳам бор.

“Авто Ревю” журналининг бош муҳаррири Леонид Голованов сўзларига қараганда, собиқ СССР ҳудудида Ravon энг йирик бренлардан бири ҳисобланади. Россия бозорига қайтса машиналарни сотиб олишади.  Унинг фикрига кўра, бу маркадаги автомобиллар ҳар доим паст нархда бўлгани учун рақобатбардош бўлган.

Айниқса, харид қилиш қобилияти пасайиши кузатилганда, бу омил муҳим роль ўйнайди.

“Россия бозорида биринчи навбатда рақобатбардош бўлган автомобиллар -  LADA ва Renault, шунингдек, Hyundai, KIA, Volkswagen бошланғич моделлари, шу билан бирга, “хитойлик”ларни ҳам ҳисобдан чиқариш керак эмас”, - деб таъкидлади эксперт Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбат чоғида.

Автоэксперт Роман Гуляев фикрига кўра, Россия бозорига қайтиш компанияга ва умуман олганда Ўзбекистон иқтисодиётига даромад келтирмайди. Ravon ишонарли шерик сифатида ўзини кўрсата олмади ва охир-оқибат россиялик автомобил эгалари орасида оммабоп брендга айланмади. Шунингдек, компания билан ҳамкорлик дилерларга хавф туғдиради, деб ҳисоблайди эксперт.  

“Олдин Ravon жуда арзон автомобил таклиф қилган, нархи қулай бўлган. Уларга “хитойликлар” рақобат қилган холос. Бироқ, афсуски, техник хизмат кўрсатиш ташкил қилинмаганлиги учун компания ҳозирги вақтда рақобатбардош ҳисобланмайди”, - деди Гуляев.

Автоэксперт Александр Добин
© Foto : Из личного архива Александра Добина

Эксперт сўзларига кўра, Ravon муаммоси нархни ҳосил қилишда эмас, сотилган автомобилларга  хизмати кўрсатиш йўқлиги ҳисобланади. Ўзбек бренди олдинги позицияларни қайтариб олишини вақт кўрсатади.

Бир неча йил илгари ўзбек автомобилсозлигининг маҳсулотлари Россия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаганди - Daewoo Nexia ёки Captiva арзон автомашина бўлган, Matiz эса тижорат мақсадларида, яъни товарларни етказиб бериш хизматида кенг фойланилган.

Ҳатто Daewoo ребрендингидан сўнг Ravon позициялари мустаҳкамлигича қолди – 2017 йилда компания Россияга 15 минг автомобил етказиб берди, 2018 йил эса муваффақиятсиз бўлди – атиги 5 минг машиналар.

Ravon автомобиллари Россияга жўнатиш ўтган йил баҳорда тўхтатилди. 2019 йилда GM ўз автомобилларини Афғонистон ва Тожикистонга экспорт қилди. Март ойида Қозоғистонга, апрель бошида эса Беларусга биринчи партия жўнатилди.

Асосий мавзулар