10:12 19 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Уолл-стрит инвесторлари Ўзбекистонга келади

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Иқтисод
Ҳавола олиш
218 0 0

Уолл-стритлик бадавлат инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритиш имкониятини ўрганмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Нью Йоркнинг энг йирик иқтисодий биржа, банк ва сармоя компаниялари жойлашган машҳур Уолл-стритнинг бир неча молиявий компаниялари сармоя киритиш имкониятини ўрганиб чиқиш мақсадида Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, яқинда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Уолл-стритдаги Американинг етакчи корпорациялари, фонд ва банклари вакиллари билан кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтган.

Унда Lazard Asset Management, GoldenTree Asset Management, Morgan Stanley Investment management, Eaton Vance Corp, Callaway Capital Management, VanEck, HIMCO, Jyske Capital, Oppenheimer, TIAA каби 30дан ортиқ йирик компаниялардан 50дан зиёд вакил иштирок этган.

Мулоқот якунида яқин кунлар ичида Уолл-стритдаги бир нечта инвестиция корпорациялари мутасаддиларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган. Улар келгусида сармоя ажратиш мақсадида маҳаллий бозорни ўрганишади.

Форум давомида Швейцариянинг Vontobel банки портфели менежери Сергей Гончаров Ўзбекистонда ҳаётнинг барча соҳаларида олиб борилаётган туб ўзгаришлар салоҳиятли инвесторларга ҳам маъқул келиб, уларга ишонч бағишлаётганини таъкидлади.

Oppenheimer Co.Inc. банкининг таҳлил ва суверен бозорларни тадқиқ қилиш бўйича бошқарувчи директори Натали Маршик эса Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорига очилаётганини муҳим деб атади.

Хусусан, у республика раҳбариятининг суверен еврооблигацияларни жойлаштириш, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, энергетика секторларини ислоҳ қилиш, қолаверса, молия соҳасини либераллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этган.

Асосий мавзулар