Қишлоқ хўжалигида радиацион технологиялар жорий этилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида радиацион ишлов бериш технологиялардан фойдаланиш маҳсулот сифатини оширишга олиб келади.

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. “Росатом” таркибига кирувчи "Русатом Хэлскеа" акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Фанлар академияси қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳасида радиацион технологиялардан фойдаланиш ҳақида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Предупреждение о радиоактивном загрязнении  - Sputnik Ўзбекистон
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади

Ушбу ҳужжат Шу кунларда Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган "Атомэкспо-2019" халқаро форуми доирасида имзоланди.

“Меморандум доирасида томонлар Ўзбекистн ядро физикаси институти ҳузурида циклотрон радиокимёвий ишлаб чиқариш майдончаси яратиш ва Ўзбекистонда радиоизотоплар ишлаб чиқаришни ва экспорт қилишни йўлга қўйишни назарда тутади”, - дейилган хабарда.

Меморандум, шунингдек,  Ўзбекистонда тиббий ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига радиацион ишлов бериш маркази ташкил қилишни назарда тутади.

“Замонавий радиацион технологиялардан фойдаланиш бизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга хизмат қилади”, - дейилган Энергетика вазирлиги хабарида.

Маълумот учун, дунёнинг ривожланган мамлакатларида радиацион технологиялардан самарали фойдаланиб келинмоқда. Хусусан, маълум миқдорда радиацион ишлов берилганда уруғлар яхшироқ ўсиши, ҳаттоки эскирган уруғларда ҳам ўсиш қобилияти қайта тикланиши, маҳсулот ҳосилдорлиги 20-30 %га ошиши, қурт-қумусқаларга қарши самарали курашиши ҳамда маҳсулот тез бузилишининг олдини олиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия 2030 йилга қадар Ўзбекистон ҳудудида умумий қуввати 2,4 ГВт бўлган атом электр станцияси қуришга келишиб олишган эди. Айни дамда ушбу лойиҳа учун жой танлаш жараёни давом этмоқда. АЭС қурииши 2022 йилда бошланиши керак.

Янгиликлар лентаси
0