Давсувинспекция ходимларини рағбатлантириш тартибига доир қарор лойиҳаси тайёрланди

Oбуна бўлиш
Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Статистик ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ушбу қарор билан Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, қарор лойиҳасига ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом илова қилинган.

Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари қўйидагилар белгиланади:

- сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қўлланган жарималардан ажратмалар;

Сотрудники Национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Миллий гвардия ходимларининг хизмат ўташ тартибига доир қарор лойиҳаси тайёрланди

- жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезедентларидан хайрия маблағлари;

- вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

- қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар.

“Жамғарма маблағлари Давсувинспекциянинг шахсий ғазна ҳисоб варақларида жамланиб, маблағлар қолдиғи ва даромадлар тушумига кўра, белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатга олинган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида сарфланади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Янгиликлар лентаси
0