12:53 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

© Sputnik / Павел Лисицын
Иқтисод
Ҳавола олиш
124 0 0

2019 йил 1 апрель ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Марказий банк 2019 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Маълумотда қайд этилишича, 2019 йил 1 апрель ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Бу кўрсаткич март ойида 27,4 млрд доллар, февралда 26,6 млрд доллар, январда 26,3 млрд доллар бўлган.

Таъкидланишича, олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрлангани ҳақида хабар бергандик. 

Ҳужжат лоийҳасида айтилишича, Марказий банк томонидан аҳолининг инвестицион ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш мақсадида турли ўлчамлардаги ёмбилар муомалага чиқарилади. Ёмбиларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари орқали амалга оширилади.

Асосий мавзулар