HUMO тўлов тизими бизга нима учун керак?

© Sputnik / Дильшода РахматоваДиректор Национального межбанковского процессингового центра Шухрат Курбанов
Директор Национального межбанковского процессингового центра Шухрат Курбанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
HUMO тўлов тизими, бир терминал орқали ҳар кандай банк карталарини қабул қилиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 17 апр -  Sputnik. Хумо тўлов тизими Ўзбекистонга нималар олиб келиши ҳақида марказий банк анжуманида Банклараро процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбонов ҳикоя қилиб берди, Sputnik мухбирига асосан.

Терминал оплаты банковскими картами - Sputnik Ўзбекистон
Humo банк карталари 1 майдан ишга тушади

Хорижий мамлакатларда бугунги кунда харидор банк картасини терминал ичга суқмасдан, контактсиз тўлов ёки умуман телефон орқали тўловларни амалга оширади.

Бизда эса, терминаллар ҳалигача фақат бир хил - фақат сўмда ишлайдиган карталар қабул қилиши мумкин. Валюта қабул қилдиган терминаллар сони бор йўғи 3000 та экан. 

Биз Humo ёрдамида қулай ва арзон тўлов тизимини ташкил қилмоқчимиз. Бизда ҳам контактсиз тўловлар жорий этилади. 

Терминаллар нафақат Хумо, балким MasterCard, Visa ва UnionPay карталарини ҳам қабул қилишга  тайёр. Яқин келажакда улар Uzcard тизимидаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди. Биз ҳозир улар билан музокаралар олиб бормоқдамиз, - деди Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбонов.

Хумо карталарининг сони ва тури кўп бўлади

Бугун Ўзбекистонда мавжуд бўлган банклар карталари бир биридан фақат дизайни билан фарқланади. Уларнинг имкониятлари мутлақ бир хил.

Заместитель председателя Центрального банка Узбекистана Батыр Захидов - Sputnik Ўзбекистон
Банк тизимини йил охирига қадар 3та муҳим янгилик кутмоқда - МБ

Хумо тўлов тизимида эса турли хил карталар мавжуд бўлади. Бир маош ҳисоб рақамига бир неча карта уланган ва уларнинг имкониятлари турлича бўлиши мумкин. Масалан, дебет карта, кредит карта, бонус, мил ёки кэшбек жамловчи карта ва ҳо казо.

Биз келажакда Хумо картаси ёрдамида транспорт тўловларини ҳам амалга ошириш имконини киритмоқчимиз.

Марказлашган тизимдан воз кечиш

Биз Хумо тўлов тизимимизга ҳар қандай банк учун АПИ уланиш имконини берамиз. 2 йилдан сўнг Хумо тўлов тизими мутлақ банклар ихтиёрига топширилади. Яъни ҳар бир банк ўз процессинг марказига эга бўлади.

Бунда тизимнинг марказий тизимга нисбатан бир неча устуворликлари бор. Масалан, бирор жойда техник носозлик юз берса, бу локал муаммо сифатида қолади, бутун тизим тўхтаб қолмайди.

Хумо карталаридан комиссия олинади

Банк караталари жорий этилган ривожланган хорижий мамлакатларда ҳар бир савдо нуқтаси тўлов карталаридан қабул қилган маблағидан маълум фоизини банкка тўлайди. Масалан,  Россияда ушбу тўловлар миқдори 2-2,5 %ни ташкил қилади.

Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Humo ва Uzcard ўртасида носоғлом рақобат юзага келгани аниқланди

Ўзбекистонда эса, бутунлай бошқача тартиб. Банк карталарини жорий этиш йилларида, карталарни кенгроқ тарқалиш мақсадида биз савдо нуқталари ва фойдаланувчилар тўлайдиган %лардан тўлиқ воз кечганмиз. Лекин, карталар ишлаши учун харажатлар бор, кимдир уни қоплаши керак.

Айни дамда савдо нуқталарини картадан фойдалангани учун % тўлажга мажбурлаш амри маҳол.Улар бунга рози бўлишмайди, лекин келажакда биз банклар ва ОАВ орқали тушунтириш ишлари олиб бориб, шундай натижага келишимиз керак.   

Ҳозирча Ўзбекистонда Хумо карталари фойдаланувчилари ҳар бир тўловдан 0,2 %, интернет тўловидан 0,1 % миқдорида комиссия тўлайди. Келажакда ушбу тўловлар савдо нуқталари зиммасига юкланиши мумкин.  

Мажбурий бўлмайди

Хумо карталарини олиш ихтиёрий бўлади. Ҳеч ким уларни бировга мажбурлаб бермайди. Хозирча Хумо карталари бир неча банклар ходимларига берилган. Уларнинг маоши қисман Хумо карталарига ўтказилган.

Бундай қилишга сабаб – карталар ишлашини текшириш, синовдан ўтказиш бўлган. Тизимда бирор муаммо бўлса банк ходимлари уни тезроқ англаб хабар беришлари мумкин.

Иккинчидан, картадан пул олишда муаммо бўлса, уларда ўз банклари кассасидан ҳеч кандай муаммосиз нақд пул олиш имкони бор.  

Хумо карталари ҳеч қандай ташкилот ходимларига ёки давлат ишчиларига мажбурий берилмайди.

Янгиликлар лентаси
0