Жиззахда ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Александр Поготов / Медиабанкка ўтишПроизводство подсолнечного масла
Производство подсолнечного масла - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, маҳсулотлар ҳам ички бозорга, ҳам экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг маълум қилишича, “KISS GROUP” (Венгрия) компаниялари гуруҳи вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтган.

Учрашувда, хусусан, Венгрия томони билан Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилган (йилига 100 минг тонна ёғ ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилиши).

Производство растительного масла  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янада кўпроқ ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади

Таъкидланишича, маҳсулотлар ҳам ички бозорга, ҳам экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, шу куни манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклиф этилган вакиллари билан иккинчи учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда заводни қуриш учун ҳудудни танлаш, заводни зарур ҳомашё билан таъминлаш учун Жиззах вилоятида кунгабоқар ва бошқа ёғли уруғларни етиштириш имкониятлари, шунингдек, уруғ етиштиришни мувофиқлаштирувчи ташкилотни танлаш ёки ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди (масалан, интегратор ташкилот).

Бундан ташқари, ўсимлик ёғлари ва мол еми сифатида ишлатилиши мумкин бўлган уруғлардан олинган қўшимча маҳсулотларини (иккинчи даражали) сотиш учун қулай савдо нуқталарнинг ва ҳосил учун омборхоналар мавжудлиги ёки уларни яратиш масалалари муҳокама этилган.

Маълумот учун: “KISS GROUP” компаниялари гуруҳи озиқ-овқат саноати ва ичимликлар ишлаб чиқариш, фармацевтика ва кимё саноати учун технологияларни ўрнатиш бўйича умумий пудратчилик қилишга ихтисослашган. Йигирма йиллик тажрибани ҳисобга олган ҳолда экологик ва кимё саноати учун ўз комплекс технологияларини ҳам ишлаб чиққан.

Янгиликлар лентаси
0