14:12 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Президент компании Лукойил Вагит Алекперов

“Лукойл” Ўзбекистонга яна 2 миллиард $ сармоя киритади

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
210 0 0

"Лукойл" 2020 йил бошида Ўзбекистонда қазиб олинаётган газ ҳажмини ошириш учун 2 миллиард доллар сармоя киритади.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. "Лукойл" Ўзбекистонда амал қилаётган лойиҳаларга яна 2 миллиард доллар сармоя киритади, шунингдек янги конларда ҳам разведка ишлари ўтказади, деди компания президенти Вагит Алекперов журналистларга, РИА Новости хабарига асосан.

Бугун Бухоро вилоятида жойлашган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасида “Лукойл” компаниясининг директорлар кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда.

“Амал қилаётган лойиҳаларимизда катта инвестицион жараёнлар ҳали олдинда турибди. Улранинг миқдори 2 миллиард долларга яқин”, - деди Алекперов мажлис якунида. Компания президентининг сўзларига кўра, ушбу маблағлар Жанубий Ҳисор ва Қандим гуруҳи конларида камайган газ ҳажмини тўлдиришга йўналтирилади.

Алекперов айтишига қараганла Лукойл Ўзбекистон шимолида учта блокни ўрганиб чиққан ва уларда геологик разведка олиб бориш учун янги сармоялар киритишга тайёр.

Ушбу ҳақида бироз олдин “Ўзбекнефтгаз” компанияси вакили Нодир Мухутдинов ҳам ҳабар қилган эди. Унинг сўзларига кўра "Лукойл" 2020 йил бошида Ўзбекистон шимолида учта янги  майдончаларда геологик разведка ишларини бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Лукойл" Ўзбекистонда 15 йилдан бери ишлаб келмоқда. Компания сармоялари умумий ҳажми 8 миллиард долларга яқинлашди. "Лукойл" Ўзбекистонда қазиб олган газнинг умумий ҳажми 60 миллиард метр кубга етган.

Асосий мавзулар