13:45 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Текстильные фабрики в городе Чирчик, в Узбекистане

Хитой Ўзбекистонда 1000 киши ишлайдиган тўқимачилик корхоналари қуради

© Sputnik / Дмитрий Виноградов
Иқтисод
Ҳавола олиш
38920

Хитой компанияси Қашқадарё ва Тошкентда 1000 киши ишлайдиган корхоналар қуришга тайёр.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Хитойнинг йирик халқаро корпорацияси Қаршқадарё ва Тошкент вилоятларида тўқимачилик корхоналари қурмоқда, деб хабар қилди ЎзА.

2017 – 2017 йилларда “Jinsheng Group” Қашқадарё вилоятида умумий қиймати 109 миллион доллар бўлган юқори технологияли тўқмачилик мажмуаси қуриб битказди. Корхонада 700 киши ишлайди.

Айни дамда ушбу лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичлари амалга оширилмоқда. Унда 100 миллион доллар эвазига Қашқадарё вилоятида замонавий тўқимачилик мажмуаси қурилади.

Корхона 2020 йилнинг биринчи сорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Унинг умумий қуввати 15 000 тонна аралаш ип ва 10 миллион метр квадрат матолар.

Jinsheng Group делегациясининг Ўзбекистонга бўлган ташрифи давомида “Ўзтўқимасаноат” ва Тошкент ҳамда Қашқадарё вилоятлари ҳокимиятларида музокаралар бўлиб ўтди.

Хитой компанияси 2019 – 2022 йиллар давомида Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудида пахта-тўқимачилик кластерини ишга туширишга тайёр эканини маълум қилди.

“Jinsheng Group” – бу тўқимачилик соҳасига ихтисослашган, бир неча корхонадан иборат ишлаб чиқариш гуруҳидир. Унинг таркибига 77та компания киради. Компаниялар Германия, Швейцария, ХХР ва бошқа давлатлар ҳудудларида жойлашган. Уларнинг йилик умумий обороти 3 миллиард долларни ташкил қилади.

Асосий мавзулар