Ўзбекистон Тожикистонга трактор етказиб беради

© Пресс-служба президента УзбекистанаВыставка сельхозтехники в Сырдарьинской области
Выставка сельхозтехники в Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корхона Тожикистонга 100 дона чопиқ трактори, 100 дона трактор тиркамаси ва 10 дона пахта териш машиналарини етказиб беради.

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Тожикистоннинг  "Наусельмаш" ЁАЖ жамияти бошқаруви раиси билан учрашди.

"Ўзагротехсаноатхолдинг"  матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда корхоналар ўртасида ҳамкорлик, дўстона алоқаларни йўлга қўйиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Белорусские тракторы на выставке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистонга трактор экспорт қилишга киришди

Хабарда қайд этилишича, учрашув якунида томонлар дастлабки келишувга эришганлар. “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган 100 дона чопиқ трактори, 100 дона трактор тиркамаси ва 10 дона пахта териш машиналарини Тожикистон Республикасига етказиб беришга келишиб олдилар”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг FSM Traktor компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0