16:43 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Эмблема нефтяной компании Татнефть

“Татнефть” Ўзбекистонда ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Иқтисод
Ҳавола олиш
133 0 0

Россиянинг “Татнефть” компанияси Нурафшонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россиянинг “Татнефть” компанияси Нурафшонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

“Директорлар кенгаши Нурафшон шаҳрида (Тошкент вилоятнинг маъмурий маркази) очилиши режалаштирилаётган “Татнефть”нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси тўғрисидаги масалани кўриб чиқди”, - деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Аввалроқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари "Татнефть" компанияси Ўзбекистонда баҳор ойида АЁҚШ тармоғини қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар қилган эди. Биринчи босқичда  Тошкент вилоятида 22 та ёқилғи қўйиш шохобчалари қурилиши режалаштирилган. “Татнефть” Россиянинг Ўзбекистондаги автомобил ёқилғисини чакана сотувчи учинчи компаниясига айланишини мумкин.

“Татнефть” - Россия нефть компанияси ҳисобланади ва 1950 йилда ташкил топган. Компания штаб-квартираси Альметьевск  шаҳрида (Татаристон) жойлашган. Россияда нефть қазиб олиш бўйича бешинчи ўринда туради.

Асосий мавзулар