13:47 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Иқтисод
Ҳавола олиш
164 0 0

“Алоқабанк” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Соса-соla Ichimligi” қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

Бу “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.

“Алоқабанк” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Соса-соla Ichimligi” қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.

“Road Show” дастурлари ишлаб чиқилади.

Таъкидланишича, халқаро бизнес аренада Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш бўйича “Invest in Uzbekistan” ахборот кампанияси яратилади.

Шунингдек, 6 млрд 131 млн долларлик хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати тасдиқланди.

Маълум бўлишича, 2019 йилда Ўзбекистон вакиллари 9 та халқаро иқтисодий ва инвестициявий форумларда иштирок этади.

Асосий мавзулар