Қобулга Ўзбекистон техникалари етказиб берилди

© O'zavtosanoatСамаркандский автомобильный завод экспортировал 78 единиц автомобилей в Исламскую республику Афганистан.
Самаркандский автомобильный завод экспортировал 78 единиц автомобилей в Исламскую республику Афганистан. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йил март ойидан май ойига қадар Самарқанд автомобиль заводи Афғонистон Ислом Республикасига 78 дона автомобиль экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. СамАвто Афғонистонга навбатдаги техникалар партиясини жўнатди, деб хабар қилди "ЎзАвто" матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, "СамАвто" заводи ва Афғонистон Харидлар бўйича миллий идораси ўртасидаги ҳамкорлик 2018 йилда, 121 дона тез ёрдам машинаси (амбуланс) етказиб бериш бўйича шартнома тузилиши билан бошланган.

Автосалон GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзавтосаноат” 32 та дилерлик корхонасидаги ўз улушини сотади

Янги йилда етказиб берилаётган техника турлари кўпайган ва, 11 дона амбулансдан ташқари, Афғонистонга самосваллар, сут ташувчи машиналар, кран-манипулятор, суғориш-ювиш ва комбинацияланган суғориш-ўриш супуриш машиналари ҳам жўнатилган.

65 дона янги техника, Афғонистон ҳудудига кириб келгач, Қобул ҳокимлигига фойдаланишга топширилган, 2 дона сут ташиш машинаси эса, болалар боғчасига хизмат кўрсатишга юборилган.

Афғонистонда маҳсулотни илгарилатиш мақсадида, “СамАвто” МЧЖ ва Ahmad Samir Ahmadi Ltd. компанияси ўртасида дилерлик келишуви имзоланди, унга кўра, ушбу компания Афғонистон ҳудудида техникани сотиши, транспорт воситаларига кафолат ва сервис хизматини кўрсатиши, эҳтиёт қисмлар етказиш билан шуғулланиши мумкин.

Шунингдек, Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган техника Афғонистондаги потенциал харидорлар танишишлари учун Ўзбекистон товарлари экспозицияси ташкил этилган "Термиз-Карго" ҳудудига қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0