15:10 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Шавкат Мирзиёев посетил поле фермерского хозяйства Комилжон ота Мамажонов Ферганского района

Мирзиёев фарғоналиклар қайси соҳаларда бой бўлишлари мумкинлигини айтди

Пресс-служба президента Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
37210

Давлат раҳбари "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган оилаларни аниқлаб, икки-уч ой ичида уларга белгиланган миқдордаги имтиёзли кредитларни тўлиқ ажратиш зарурлигини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилишда аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати. 

Давлат раҳбари "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган оилаларни аниқлаб, икки-уч ой ичида уларга белгиланган миқдордаги имтиёзли кредитларни тўлиқ ажратиш зарурлигини таъкидлаган.

Фарғона – моҳир ҳунармандлар, уста деҳқонлар юрти. Бу ернинг кўнчилик, боғдорчилик анъаналари – тайёр бренд, шу боис, вилоятда чарм ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, "Чарм-атторлик маркази"ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган.

Шунингдек, келгуси икки йилда Олтиариқ туманида 3 минг гектар майдонда узумчилик, Қува туманида 2 минг гектарда анорчилик, Қувасой шаҳрида 2 минг гектар майдонда гилосчилик кластерлари ташкил этилиши маълум қилинган.

Яқин йилларда Олтиариқ туманини тўлиқ узум етиштиришга ихтисослаштириш, илмий тадқиқот институтлари ва Тошкент давлат аграр университети олимларининг тавсиялари асосида боғ ва ток қатор ораларида бозорбоп сабзавотлар етиштириш режалаштирилгани таъкидланган.

Асосий мавзулар