Ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр қисқартирилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишКвартира в новостройке
Квартира в новостройке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгари аҳолига берилаётган ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр 5 йил эди. Энди ушбу давр 1 йилгача қисқартирилади.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Фармонга мувофиқ, бошланғич устав капитали миқдори 25 миллиард сўм бўлган акциядорлик жамияти шаклидаги Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди. 

Қуйидагилар Компаниянинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди:

В махалле Иброхим ота Алмазарского района Ташкента вручили ключи от квартир - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда келгуси йилда 15 мингдан ортиқ арзон уй-жойлар қурилади

• маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш ва кейинчалик уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш;

• аҳолининг арзон уй-жойларга ўсиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш учун бозор тамойиллари асосида тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш.

Шунингдек, Фармон билан 2019-2021 йилларда ипотека кредити тизимини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

2020 йил 1 январдан бошлаб мақсадли дастурлар ижроси доирасида қуйидаги янги шартларда ипотека кредитлари ажратилади:

• Молия вазирлиги томонидан иштирок этувчи банкларга ажратилаётган кредит ресурслари ҳамда аҳолига берилаётган ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр 1 йилгача қисқартирилади (амалдаги тартибга кўра 5 йил);

• кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади;

• ипотека кредитлари фоизларини аннуитет тўловлари формуласи бўйича ҳисоблаш тартиби татбиқ этилади (ойлик тўлов асосий қарз қолдиғига ҳисобланган фоизлар бўйича тўлиқ тўловни ҳамда кредитнинг бир қисмини ўз ичига олади, бу шундай ҳисоблашни назарда тутадики, ҳар ойлик барча тўловлар кредит тўлашнинг бутун даврида бир хил бўлади).

Школьные будни - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб ўқитувчиларининг ойликлари оширилади ва уларга имтиёзли ипотека кредити берилади

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларида белгиланган малакавий талабларга жавоб берадиган юридик шахсларга мақсадли дастурларни амалга оширишда буюртмачи ёки бош пудратчи сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, уй-жойлар ва квартираларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун кредитлар берилади. 

2020 йил 1 январдан бошлаб мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи бўйича амалдаги имтиёзлар бекор қилинади.

Молия вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг 12 та штат бирлигини қўшимча ажратган ҳолда Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларини мувофиқлаштириш ва молия бозори воситаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди.

Мақсадли дастурлар ижроси самарадорлигини таҳлил қилиш ва мониторингида иштирок этиш, улар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш Бошқарманинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди. 

2019 йил 1 январга қадар қурилишга рухсат этилган уй-жой фонди объектларини (2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурига, 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурига киритилган объектлар бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозорида реализация қилиш обороти 2020 йилнинг 1 январига қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Янгиликлар лентаси
0