18:27 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Автомобили Ravon

Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқарилиши ҳажми ортди

Ravon
Иқтисод
Ҳавола олиш
36410

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобот даврида 2 карра ортган ва 1719 донани ташкил этган

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-апрель ойларида 79,61 мингдан зиёд енгил автомобиллар ишлаб чиқарди, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 49,6% га кўпдир.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобот даврида 2 карра ортган ва 1719 донани ташкил этган.

Ўзбекистон 2019 йилнинг январ-апрель ойларида 593 дона автобус ишлаб чиқарган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 марта кўпдир.

Автомобил двигателлари ишлаб чиқарилиши ҳажми 2019 йилнинг январ-апрель даврида 63,76 минг донани ташкил қилган. 2018 йилнинг январига таққослаганда, бу кўрсаткичда ўсиш 56,4%ни ташкил этган.

2019 йилнинг январ-апрель ойларида тракторларни ишлаб чиқариш ҳажми 164 донани ташкил этган, бу эса 2018 йилнинг хос даврига нисбатан 79,7%га камдир.

Асосий мавзулар