16:11 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Директор–распорядитель Международного Валютного Фонда (МВФ) Кристин Лагард

ХВЖ раҳбари нима Ўзбекистонни гуллаб-яшнашга олиб келишини айтди

© AFP 2018 / DON MACKINNON
Иқтисод
Ҳавола олиш
58210

Кристин Лагард 2011 йилнинг июль ойидан бошлаб Халқаро валюта жамғармаси фармойиш берувчи директори вазифасида фаолият юритади. Ўзбекистонга илк бор келди, бироқ аввал Шавкат Мирзиёев билан АҚШ ва Хитойда учрашган эди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Савдо-сотиқ соҳасидаги очиқлик ва қўшни мамлакатлар билан яхши муносабатлар Ўзбекистонни инновациялар ва гуллаб-яшнашга олиб келади, деди Халқаро валюта жамғармаси фармойиш берувчи директори Кристин Лагард. У ўзининг мамлакатга илк ташрифи доирасида Марказий банкда маъруза билан чиқиш қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тадбирда иқтисодиёт ва саноат, молия, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, давлат активларини бошқариш агентлиги ва давлат статистика қўмитаси вакиллари ҳамда Марказий банк ходимлари ва талабалар иштирок этишди.

Кристин Лагард ўз нутқида Ўзбекистон ўзининг яхши даврларида иқтисодий ислоҳотлар чорраҳаси бўлганини, ёмон даврида эса ўзини-ўзи ажратиб қўйганини таъкидлади.

“Агар барчамиз биргаликда ҳал қилиш йўлларини излаб топсак, бу ерга ташриф буюрувчилар нафақат Ўзбекистон тарихи, балки гуллаб-яшнаётган келажаги ҳақида ҳам ўйлайди”, - деди Кристин Лагард.

2017 йил сентябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси фармойиш берувчи директори Кристин Лагард билан учрашганди.

Учрашувда валюта ислоҳоти жараёнида давлат органлари ва тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш, савдодаги тарифларни камайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилганди. Давлат бюджетини профицит билан бажариш, солиқ маъмурчилиги ва давлат статистикаси соҳасини тубдан яхшилаш, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, ташқи савдо сиёсатини эркинлаштириш каби вазифаларга эътибор қаратилганди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 25 апрель куни Хитойда Кристин Лагардни қабул қилганди. Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармаси комплекс иқтисодий ва таркибий янгиланишларни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистонга зарур барча ёрдамни кўрсатишни давом эттиришга қатъий интилишини таъкидлаган.

Асосий мавзулар