16:15 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Директор–распорядитель Международного Валютного Фонда (МВФ) Кристин Лагард

Ўн йилликлар давомида Ўзбекистон нотўғри формула асосида ривожланган - ХВФ раҳбари баёноти

© Sputnik / Алексей Агарышев
Иқтисод
Ҳавола олиш
75920

ХВФ директори Ўзбекистон тараққиёти учун янги формулани айтиб ўтди

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон - жадал ривожланувчи хусусий секторни яратмаган мамлакат эди. Эндиликда амалга оширилмоқчи бўлган ислоҳотларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, бу унчалик тўғри формула бўлмаган, деди бугун Марказий банк биносида чиқиши давомида ХВФ бошқарувчи директори Кристин Лагард.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида. 

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон яна бир карра инсонларни илҳомлантирувчи давлат мақомини ўзига қайтаришга интилаётганидан далолат беради, деди Лагард.

"Шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, сўнгги икки йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар траекторияси, давлат раҳбарингизнинг шижоати кўплаб кузатувчиларни, шу жумладан ХВФни ҳам илҳомлантирмоқда", - деди Кристин Лагард. 

Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Ўзбекистон тараққиёти учун янги формулани санаб ўтди.

Бу формула: сифатли инвестициялар кўламини ошириш, макроиқтисодий ва молиявий стабилликни ушлаб туриш ва коррупцияга қарши курашдан иборат.

Лагардга кўра, айниқса, коррупция илдизи йўқотилмаса, бу келиши мумкин бўлган инвесторларни мамлакатдан узоқлаштириши мумкин.

Кристин Лагард ХВЖ бор салоҳиятини ишга солган ҳолда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Асосий мавзулар